СИЁСАТ
1970 йилда Британияда Эдвард Хит бош вазир бўлди. Ойнаи жаҳондаги суҳбатларидан бирида сухандон ундан отаси билан алоқалари ҳақида сўраганида Эдвард Хит шундай деди:
- Уйимизда электр йўқ эди. Шамнинг ёруғида дарс тайёрлар эдим. Отам менинг китоб ўқишимдан хафа бўлиб: "Шу ишингни қўйиб бошқа яхшироқ бир иш топсанг бўлармиди", дер эдилар.
Сухандон сўради:
- Бош вазир бўлганингиздан сўнг отангиз нима дедилар?
Эдвард:
- Отам менга:" Мана, мен сенга яхшироқ иш топ деб айтмаганмидим?!", дедилар.
Абдулқодир Полвонов
Комментарии
Отправить комментарий