Юрий Дуднинг «Силикон водийси» ҳақидаги дастурида бир белоруссиялик финтех стартапчи, ҳозир АҚШда муваффақиятли молиячига айланган тадбиркорнинг битта гапи ёдимда қолди. У Дуднинг нима учун белоруссиядаги истиқболли стартаплар Америка компанияларига сотиб юборилиши ёки стартап эгаларининг Ғарбга кетиб қолиши ҳақида саволига шундай жавоб беради: «Белоруссияда стартапни яратиш, ривожлантириш мумкин, аммо у йирик лойиҳага айланса унга ташқаридан ҳар хил бегона «эгалар» пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун кўп тер тўкиб меҳнат қилган стартапчилар бундай таваккалга боришни исташмайди ва ўз стартапларини ғарбда ривожлантиришга қарор қиладилар».
Ҳозир стартап экотизими бўйича Белоруссия МДҲ мамлакатлари орасида етакчи. Бироқ бошқа тузилмаларга бўлган (суд-ҳуқуқ, молия) ишончсизлик барибир кадрлар ва лойиҳаларнинг четга оқишига сабаб бўлмоқда.
Инвесторлар билан ҳам шундай. Лойиҳа қанчалик идеал бўлмасин, у ишлайдиган мамлакатда суд-ҳуқуқ, хусусий мулк, солиқ тизимларида камчилик мавжуд бўлса, инвестиция киритилишидан олдин етти марта эмас, етмиш марта ўлчаниб, кейин кесилади. Бу эса сармоя келишини сезиларли камайтиради.
Мавлон Марасулов
Комментарии
Отправить комментарий