ОБРУ УЧУН ТАЪЛИМ
Нима учун бизда ўқишга киришлар сплошной бош оғриқ ва талаш таламаш? Буни сабаби, ёшларни билимга ўчлигида эмас. Бу пресстиж. Ўқиган деган ном, диплом деган штамп, онаси совчига борганида болам ўқиган дейишига шароит...
Хмм, қизларни аксари "Ўқиганга тегаман" деганда ақлли йигитни тасаввур қиладими? Балки, лекин шу шаблон сўзнинг ўзи жамият қанчалик шу ўқиш деган нарсанинг сирти, номи, муқовасига, ёрлиғига ёпишиб олгагини билдиради. Ўқиган бола эшакмия бўлиши мумкинми? Канешна. Нега унда ўзинг учун абсолют формат сифатида ўқиган йигит танлайсан? Чунки уни дипломи бор, бир ишга кириб оила боқиши мумкин. Энди туғри.
Атрофга назар солинг, ёшлар ўқишга киришни ўйлаганда олдига қанака мақсадлар қўйяпти? Ўз хохиши билан отдуши, азбаройи сохага қизиққанидан кимё технология факультетларига топширяптими? Нечтаси? Ёки шунака бизни жамият наздида "ўрни йўқ" факультетларга кириш осон, бали оз бўлгани учун топширяптими? Келинг ҳақиқатни юзига тик боқиб, иккинчиси кўпроқлигини тан оламиз. Нимага у шундай қиляпти? Ҳа албатта яна ўша пресстиж. Ўқиган деган ном. Оболочка.
Ўқишга кира олмаса олдига қўйган мақсадлари, масалан янги кашфиётлар қила олмаслик, удар журналистик иши ёза олмаслик, болаларга дарс бера олмаслик ва инсонлар соғлигини сақлашга хисса қўша олмаслик хисси қийнаяптими ёшларни? Ёки севган қизи ўқишга кириб кетиб, ўзи кира олмаганига алам хиссими? Тенгдош дўстлари кириб кетиб, ўзи яна мол боқишга қолганидаги хасад хиссими? Совчи қўйган қизини оиласидан ўқимаганга бермаймиз деган гапларни кутган армон хиссими?
Приоритетни тўғри қўя олмаймиз биз. Ўзбекчиликдаги, дабдаба тўй, дахшатли уй, итвачча мошин номерлар каби понторезликка албатта шу ўқиш масаласини қўшиб қўйинглар. Ёшлар асосан, янги билимларга чанқоқлик, чин дилидан билимлар қудуғини очиб, ундан қониб ичиш учун эмас, менда ҳам қудуққа доступ бор анаккиса деб ўзини бошқалардан кам эмаслигини кўрсатиб қўйиш ва хис қилиш учун кетяпти имтихонларга. Ўқишга кира олмапти деб маломат қилишларидан қўрқади ёшлар... Энг ачинарлиси, шу ёрликка эришиш учун хитрожоп йўллар, коррупция, бункер, х вариант қилиб жон олиб жон беришяпти.
Умрида битта китобни қўлига ушлаб охиригача ўқимаган, лекин прокурор бўлмоқчи, хаёлида инсонлар тақдирини ҳал қилишда адолатли бўлишга азбаройи интилиш эмас. Ном, обру, бой бўлиш. Прокурор бизнесмен бўлмаса, нима учун у ўртахол эмас, бой бўлиши керак? (тушундиза?)) Умрида инсонни келиб чиқиши, анатомияси, организм хақидаги к
қизиқарли фактлар ва мақолаларни интернетдан топиб ўқиб кўрмаган хатто но буюк хирург бўлмоқчи. Это канешна смешно субханаллах.
Миндеее опкараганда бору, биздаги хозирги пайтдаги жуда ҳам кўп муаммоларнинг илдизи, менталитетимиз днкасига сингиб кетганми дейман. Қачонки фикрлашимизни ўнгламас эканмиз, приоритетларни тўғри қўйишни ўрганмас эканмиз, муаммоларга конкрет ечим йўқ.
Брат, ўқишга кирмоқчи бўлсанг, олдинга буюк мақсадлар, етиб бўлмас орзулар қўйиб кир. Ўқиган деган диплом, махалладаги ишини тайини йўқ Эшматда ҳам бор, Ўзбекистонда кўзга кўринган етук дунёга танилган врачларда ҳам бор. Иккаласини фарқи эса приоритетлар қандай қўйилганида.
НУРБЕК АЛИМОВ

Комментарии
Отправить комментарий