ЕР ОСТИ ХАБАРЛАРИ😄

Сувоқава ташкилоти энди нафақат ёрилган қувурдан ер юзига чиқаётган сувни, балки ер остига оқиб кетаётган сувларни ҳам аниқлай олади. Қойилмисиз?!

Шу вақтгача буни бизникилар аниқлай олмасди. Бир хорижий ташкилот келиб, хўп сизлар ер устига чиқаётган ичимлик сувни, одамлар телефонидан кейин ҳам бормасдан Sharhpress.uz у бошқалар, роса ёзгандан кейин(рекломада бу) бориб таъмирлаяпсизлар экан, сув тепага эмас пасга қараб оқиб кетса қандай аниқлайсизлар деб сўраб қолибти, аблахлар.

Биз кўп сув ичияпмиз деб баёнот берган акамиз ҳам бошини қашиб қолибти. 🤷‍♂️🤔

Бу йигитлар ҳам жа чаққон боллар экан. Тошкент шаҳрининг бир кичикроқ даҳасига бориб, тезда 120 та нуқтада ковламай, асфални расво қилмай алламбало апаратлари билан текширув ўтказган.

Бундан 91 та нуқтада январ ойининг ўзида 5 миллиард сўмлик сув, ер остига сизиб кетганлигини аниқлашган. Эътибо беринг, бу Тошкент шаҳри бўйича эмас, ўша кичик даҳадаги ҳолат.

Энди бутун Тошкент бўйлаб, Республика бўйлаб ҳолатни тассавур қилаверинг. Демак Ўзбекистонда "ер остида" ҳам кўп ишлар бўлияпи эканда ҳа...🤦‍♂️

ТВда сувни тежайлик мазмунидаги ролик қилиб, бир кунда уни 77 марта айлантирган билан бу борадаги инфратузилма янгиланмас экан, ақлли ёндашув шаклланмас экан жаноб Вазирга ўхшаб йилни охирига бориб яна аҳолини айбдор қиладигон катта-катта, лекин ғовак каллалар топилади.

P. S: Бир акамиз телеграм орқали бизга ёзибти: "Олдин ер устида аниқ кўриниб турганини таъмирласин. Маҳаллада бир хафтадан ошди ковлаб кетганига...

Комментарии