ЁЗАДИГОНЛАР



Кимдир гапларни ўраб ёзади,
Кимдир катталардан сўраб ёзади...

Кимдир роса боплаб ёзади,
Кимдир қоплаб ёзади...

Баъзилар ўйлаб ёзади,
Баъзилар пойлаб ёзади...

Айримлар юзсизларча ёзади,
Айримлар тузсизларча ёзади...

Кимдир шунчаки номига ёзади,
Кимдир содда, омига ёзади...

Биров тарозида тортиб ёзади,
Биров сўзларни чертиб-чертиб ёзади...


Али ўзи билганини ёзади,
Вали эса қилганини ёзади...

Баъзи шоирлар ичиб ёзади,
Баъзилар чўчиб ёзади...

Эшмат эшиб ёзади,
Тошмат тешиб ёзади...

Биров бир нимани сезиб ёзади,
Бошқаси дунё кезиб ёзади...

Кимдир кимнидир кавлаб ёзади,
Кимдир мияси ғовлаб ёзади...

Кимдир кимларгадир ёқиш учун ёзади,
Хуллас, ҳамма оиласини боқиш учун ёзади...

Муслим Мирзажонов

Комментарии