Олдингдан оққан сувнинг қадри
Салқин апрел тонги. Вашингтон метро бекатида ғилофли скрипка кўтарган киши пайдо бўлди. У девор ёнига бориб, шошмайгина нарсаларини жойлаштирди. Ғилофни очиб оёқлари остига қўйди-да, скрипкасини чала бошлади.
45 дақиқа мобайнида бутун вужуди билан, завқ-шавққа кўмилиб куй чалди. Шу пайт ичида унинг ёнидан мингга яқин одам ўтди.
Дастлабки уч дақиқада ўрта ёшлардаги бир киши чолғучига эътибор берди, қадамини секинлатди ва бир лаҳза тек турди-да... яна йўлига шитоб равона бўлди.
Бир дақиқача ўтгач, ғижжакчи илк ишҳақини қўлга киритди. Бир аёл ғилофга пул ташлади, лекин тўхтамади. Яна қанчадир вақтдан сўнг бир эркак тўхтаб мусиқа тинглади, бироқ кўп ўтмай соатига қарадию йўлида давом этди.
Кейин уч ёшлардаги бола келиб, мусиқачига разм солиб қарай бошлади. Аммо онаси унинг қўлидан тортиб олиб кетди. Болакай ортига қарай-қарай онасига эргашди. Бунга ўхшаган ҳолат яна кўп бор такрорланди. Бирорта ота-она бемолол томошага рухсат бермади. Бечора болаларнинг кузатуви бир дақиқага ҳам етиб бормади.
Хуллас, 45 дақиқалик кўча концерти давомида 7 кишигина бироз вақт йўлдан қолиб мусиқа тинглади, 20 киши эса ғилофга пул ташлаб, тўхтамай кетди. Чолғучи шу вақт ичида 32 доллар пул ишлади.
Бирор-бир йўловчи бу инсон дунёга машҳур мусиқачи Жошуа Беллигини, унинг куйларини шунчаки роҳатланиб тинглаш мумкунлигини билмади, ҳис қилмади, хаёлига ҳам келтирмади.
Чолғучи XVIII асринг машҳур созчиси Антонио Страдивари ишлаган скрипкада куй чалганди. Бу асбобнинг баҳоси 3,5 милён доллар эди. Ушбу кўча томошасидан икки кун олдин Жошуа Белл Бостонда катта концерт берганди. Чипта нархи 100 доллар бўлишига қарамай, зал жиппа-жиқ тўлганди.
“Вашингтон пост” газетаси ўтказган ушбу синов лойиҳаси инсон табиати ҳақида яна бир бор сабоқ беради...
Хулоса қилиш ўзиздан.
Комментарии
Отправить комментарий