Коса тагида нимкоса

Депутатларимиз барибир доно экан: анча олдин кўринмай қолишганди. Лекин, йўқликлари унча билинмаяпти.

Қанча уринсам-да, ҳожатхона қоғози билан коронавируснинг нима алоқаси борлигини тушунолмадим.

Ҳозир маска таққан ҳайдовчи қизил чироққа ўтиб кетди. Ҳимояланишимиз ҳам ўзимизга хос.

2020 йилда одамлар Марсга парвоз қилади деб ўйлардим, йўқ, ҳамма бир-бирига қўлни қандай ювишни ўргатиш билан овора.

Анави қўлини ювган «санъаткор»ларнинг барини йиғиб, бирор ой чўл-пўлга ташлаб келиш керак - шунда сувнинг қадрига етишарди.

Банкоматдан олсанг ҳам санаб ол.
Ўзбек халқ мақоли

Невараларимга уйимдан чиқмай, тўрт қават кўрпачада оёғимни  узатиб ётиб, дунёни  асраб қолганман, деб мақтансам керак.

Мавлон Марасулов

Комментарии