Кеча Youtube тармоғида видеодарсларни кўрдим. Видеодарс кимёдан оддий катак дафтарга, ручкада ёзиб дарс ўтилган ва телефонда тасвирга олинган. Дарсни россиялик ўқитувчи ўтган. Шу дарсни 910 мингдан зиёд одам кўрган. Кимёдаги энг осон реакциялар содда тилда тушунтирилган.
Қизиқиш бўлса, илм ўрганиш учун доим имкон топилади. Бизнинг ўзбек сегментида ҳам бир нечта яхши видеодарслар бор. Дарсни кўрганлар сони эса атига 1000 та ҳам чиқмайди. Лекин қайсидир актёр уйланса, унинг тўйидаги лавҳани камида 1 миллиондан ортиқ одам кўради.
Одамнинг ўзида ҳам озгина қизиқиш бўлиши, ҳаракат қилиши керак. Мактаблардаги камида 70-80% ўқувчи ҳатто кўпайтириш жадвалини билмайди. Ваҳоланки, "карра-каррани" билиш учун ўқувчи ҳаракат қилиши керак. Ўқитувчи эмас, ҳар ҳолда. Фақат карра-каррани эмас, энг оддий элементар билимларни ҳам мактабларда ўрганишмайди.
P.S.: Кўпайтириш жадвали майли, репетиторда ўқишга келган ўқувчилар ичида 1 минут 60 секунд эканини, 1 тонна қанча кг ёки грамм бўлишини билмайдиганлар жуда кўп келади. Бунақа ўқувчилар тиқилиб кетган. Лекин ҳомҳаёллари (мақсадлари, дейишга тил бормайди), казо-казо ОТМларга кириш. Ота-оналар энг катта айбдор. Боласининг таълимига бефарқ бўлиб кетяпти, холос.
Чириган таълим эса алоҳида мавзу!
Қаердадир рекордлар китобига кириш учун овқат қилинади, қаердадир эса...🙂
Равшан Мелиқўзиев

Комментарии
Отправить комментарий