ИМОМИ АЪЗАМ ЗАКОВАТИ
Ибн Муборак Имоми Аъзамдан сўради: “Қайнаб турган қозондаги овқатга бир учар қуш тушиб ўлса, қозондаги гўшт билан шўрванинг ҳукми қандай бўлади?” Имоми Аъзам уламо шогирдларидан: “Сизлар нима дейсиз?” деб сўради. Шогирдлари Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят келтирдилар, “Шўрвани тўкиб, гўштини ювиб, еса бўлади”. Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) айтди: “Бу фатво қозон қайнамай турган вақтда тўғри бўлади. Аммо қайнаб турган вақтда гўштни ҳам ташлаб юбориш керак. Зеро, нажас гўштнинг ичига таъсир қилиб, ифлос қилади. Қайнамаган пайтда эса, нажас гўшт ичига таъсир қилмайди, шунинг учун тоза сувда ювиш билан пок бўлади”. Ҳамма улуғ имомнинг заковатига қойил қолди.
* * *
Кунларнинг бирида Имоми Аъзамнинг қўшнисининг товуси йўқолди. Қўшни Имоми Аъзамга келиб: “Товусимни ўғри олибди, энди нима қиламан?” деди. Имоми Аъзам масжидга бордилар. Маҳалла одамларини ҳам йиғдилар. Имоми Аъзам ҳеч кимни кўрсатмай баланд овозда: “Бу одамни қаранг, қўшнисининг товусини ўғирлабди, яна уялмасдан намоз ўқийман, деб масжидга келибди. Ҳолбуки, унинг бошида товуснинг патлари кўриниб турибди”, дедилар. Шунда бир киши шошиб бошини қоққан бўлди. Имоми Аъзам унга айтди: “Энди сен товусни қайтариб бергин”. У Имомнинг айтганини қилди.
* * *
Бир хотин эгизак туғди. Бу икки болани орқаси бир-бирига ёпишган эди.(ТВда ҳам кўрсати туради ёпишиб туғилган эгизакларни)Уларнинг бири ўлди. Куфа уламолари “Ҳар иккови кўмилади”, дедилар. Аммо Имоми Аъзам: “Ўлгани тупроққа кўмилсин, тириги то ажралгунича тупроқнинг устида турсин”, деди. Ҳазрат Имоми Аъзам айтганларини қилишди. Бир куни тириги ажралди ва узоқ умр кўрди. Одамлар унга “Имом Аъзамнинг ўғли” деган лақаб қўйишди.
* * *
Бир гуруҳ даҳрийлар ҳазрат Имоми Аъзамни ўлдирмоқчи бўлишди. Имоми Аъзам: “Сизлардан бир масала сўрайман, кейин хоҳлаганингизни қиласиз”, деди ва: “Бир кеманинг ичи тўла мол бўлса ва денгиз тўлқинли бўлса, кемачи бўлмаса, бу кема ўз-ўзидан нажот топиб, бирор тарафга кета оладими?” деб сўради. Даҳрийлар: “Мумкин эмас, бу иш мушкулдир”, деб жавоб беришди. Сўнгра Имоми Аъзам айтди: “Бу дунёнинг борлиги, атроф-муҳитнинг ўзгариб туриши, оламда жараён этаётган шунча ишлар бир яратувчи ва бошқариб турувчисиз содир бўла оладими?” Шунда ҳамма даҳрийлар тавба қилиб, яроғларини ғилофига солишди ва Тангри таолонинг бир ва борлигига имон келтиришди.
“Ҳидоят” журналидан

Комментарии
Отправить комментарий