Италиялик доктор мактуби
Италиялик доктор мактуби.
(инглизчадан таржима)
19-март, 17:59.
Италиялик доктор ёзмоқда:
Мамлакатимизда дахшатли фожиа рўй бермоқда. Қари беморлар кўзларида ёш билан вафот этмоқдалар. Чунки улар кетар чоғи ўз яқинлари билан видолаша олмайдилар. Улар ёлғиз жон беришни исташмайди, аммо уйидагилар учун сўнги хайрлашув сўзларини камерага қараб айтишдан бошқа иложлари йўқ. Улар улуғ ёшга кирганларида нобуд бўлмоқдалар. Кўп ҳолларда, эр ва аёли бир кунда жон бермоқда. Улар набираларини хатто охирги маротаба ҳам кўра олишмайди.
Бу хасталик гриппга қараганда анча хавфли. Ишонинг, бу касаллик гриппдан тубдан фарқ қилади. Сиздан илтимос бу иллатни "гриппнинг бир турида" дея кўрманг! Тана харорати шундай кўтарилади-ки, иситмага чидаб бўлмайди. Беморга хаво етишмайди, у ҳудди чўкаётган кишидек қийланиб нафас олади. Беморлар шифохонага келишни хоҳлашмайди, лекин озроқ бўлсада нафас олиш илинжида барибир келишга мажбур бўлишади. Бу хасталикка қарши жуда кам дори воситалари мавжуд. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ барчаси беморнинг аҳволига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ёши қари беморлар касалликка қарши кураша олишмаяпти. Биз ҳаммамиз йиғлаяпмиз. Ҳамшираларимиз йиғлашяпти. Қани энди ҳамманинг ҳаётини сақлаб қололсак! Мен кўз ўнгида ҳаёти тугаб бораётганларни кўряпман.
Жуда кўп касаллар келмоқда. Ҳамманинг дарди бир. Умумий пневмания. Ўта кучли ўпка яллиғланиши. Менга айтингчи, қандай грипп шунчалик талофат келтиради? Бу умуман бошқача вирус. Баъзи одамдар учун бу айниқса хавфли. Бизнинг мамлакатда, ўртача 65 ёшдан ошганларда қанд касаллиги, қон босими кўтарилиши ва бошқа касалликлар кўп учрайди.
Баъзи ёш одамларда ҳам бу касаллик хавфли кечмоқда. Бу касаллик билан оғриган ёш беморларни кўрганда, ҳар қандай соппа-соғ ёш одам ҳам ўзини хотиржам ҳис қила олмайди. Бизнинг касалхонада жаррохлик, туғруқ, кўз касалликлари, тери касалликлари қолмади. Жаррохлик хоналари жонлантириш бўлимларига айлантирилган. Барча вирусга қарши курашмоқда. Беморлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Анализ натижаларини кутамиз. Барчасида бир ҳил натижа, ижобий. Ижобий. Ижобий!
Барча беморлар бир ҳил нарсадан азобланади:
Чидаб бўлмас иситма. Нафас олиш азоб. Йўтал. Чўкаётган каби хис қилиш. Деярли ҳамма жонлантириш бўлимида муолажа қилинмоқда. Баъзилар хатто кислород маскаси билан ҳам нафас ололмайди. Кислород аппарати олтиндан қиммат. Буларнинг барчаси қандай қилиб шу қадар тез рўй берганига ишонолмаяпман. Биз ҳаммамиз чарчадик. Лекин ҳеч ким чекинишни хоҳламаяпти. Ҳамма ярим тунгача ишлайди. Докторлар ҳамширалар каби тинимсиз ишлашда давом этади. Мен ҳар икки хафта ўтмагунча уйга бормайман. Уйдаги ёши катталардан хавотир оламан. Болалар билан камера орқали гаплашамиз. Баъзида аёлимнинг суратига қараб йиғлайман. Айб бизда эмас, бу касаллик унчалик хавфли эмас деганларда ҳамма айб. Улар буни одатий грипп дедилар. Ҳеч қандай чора кўрилмади. Энди эса кеч.
Сиздан илтимос, уйдан ташқарига чиқманг. Бизга қулоқ солинг. Фавқулотда ҳолатлардан бошқа пайтда уйдан чиқа кўрманг. Оддий маскадан фойдаланинг. Профессионал маскаларни бизга қолдиринг. Маска танқислиги сабаб бизларнинг ҳаётимиз ҳам хавф остида қолмоқда. Ҳозирда бир неча доктор юқтуриб олди. Уларнинг оила аъзоларидан кўплари ҳаёт ва ўлим ўртасида. Ёши катталарни уйдан ташқарига чиқишига йўл қўйманг. Биз касбимиз сабаб уйда қололмаймиз. Охирги лахзаларгача беморларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Мен яшаб кетишга умид йўқ беморларнинг таналаридаги азобни иложи борича камайтиришга уриняпман. Эртага ҳаммаси яхши бўлиб кетса, бизни ҳамма унутади. Докторлик касби ўзи шундай. Бу касаллик сизга етиб келмаган бўлса ҳам эҳтиёт бўлинг. Оммавий жойлардан узоқ туринг. Кинога, концертга, ўйингоҳларга бормай туринг. Илтимос қарияларнинг қайғусини тушунишга ҳаракат қилинг. Уларнинг хаёти сизнинг қўлингизда. Сиз биздан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг хаётини сақлаб қолишга қодирсиз. Илтимос буни ҳаммага тарқатинг. Ушбу мактубни бутун Италия ўқисин. Ҳаммаси тугашидан аввал ўқишсин.
Италия.
Бе Гавацени госпитали.
Доктор Даниеле Мачини.
Ш. Мирзабеков
Р.S: Ҳа, улашинг бутун Ўзбекистон ҳам ўқисин!Ҳозир Италия коронавирусдан энг кўп азият чекаётган давлат бўлиб, ўлганлар сони ва аҳолига нисбатан вафот этганлар улуши бўйича, дунёда лидер ҳисобланади. Италия бўйича экспертларни айтишича, коронавирус фожеасини бу қадар кенг ёйилишига, популист ҳукумат айбдор. Ҳукумат вақтида чоралар кўрмаган, мутахассисларни фикрларига қулоқ солмаган. Нопрофессионаллик қилган, халққа ёқмайдиган, лекин, керакли ишларни қилмаган.
Натижада, коронавирус бутун Италия бўйлаб жуда кенг тарқалиб кетган. Фикрлар борки, бу коронавирус инқирози тугагач, дунё бўйлаб кўплаб сиёсатчилар, жумладан, Италия популистлари ҳам, нафақат ҳокимиятдан кетишади, балки суд олдида жавоб беришлари эҳтимоли юқори. К.Р

Комментарии
Отправить комментарий