АҲОЛИГА ШОШИЛИНЧ ЁРДАМ КЕРАК
Депутат Мақсуд Қурбонбоев уч аҳоли қатлами — 1) ўз уйига эга бўлмаган, ижарада турган, 2) фақатгина чет элда ишлаётган қариндошининг даромадига қараб қолганлар ҳамда 3) кундалик даромад келтирадиган иш билан шуғулланган аҳоли тоифаларини тезкорлик билан қўллаб-қувватлаш кераклигини қайд этмоқда. Депутатнинг фикрича, бу каби оилаларга зарурий озиқ-овқатни етказиш билан бирламчи эҳтиёжини тўлиқ қоплаб бўлмайди, уларга фоизсиз ссудалар, микроқарзлар ажратилиши керак.
Комментарии
Отправить комментарий