Инста-фоҳишалар!



Бу ёруғ оламда сиз Telegram ёки Facebook орқали таниган блоггер, influencer (фикр ва мушоҳадалари орқали жамоатчилик онгига таъсир этувчилар) ҳамда машҳур инсонлардан ташқари, Youtube ва Instagram дунёсининг, қолаверса, tik-tok ва бошқа алламбало тармоқларнинг "юлдузлари" бор.

Ютуберларнинг айримларини қизиқиб кузатаман. Негаки, видео орқали кўп маълумотни етказиб доим осон бўлган. Лекин кўпчилик у ерда ҳайпга учади, кўпроқ обуначи тўплаш учун сарлавҳа ва баннер суратларини бўрттириб оммани чалғитади. Ҳа, майли. Барчанинг медиа саводхонлиги ривожланса, қабул қилаётган ахборотни сал фильтрлаб олишни ўрганади.

Бугунги масала Инстачилар ҳақида. Аниқроғи, ҳеч бир фойдали иш қилмай, Instagram'да бир неча юз минглаб одам йиғиб, шу орқали даромад топадиган ҳақида.

Таъкидлайманки, у ерда ҳам соғлом фикрлайдиган, ўз обрў ва мақомига эга таниқли одамлар бор. Кўпчилигининг асосий даромад манбаси реклама эмас, яъни бошқа соҳада ишлаб, тармоқдаги аккаунтини шунчаки юритади.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР:
✍️ВИДЕОДАРСЛАР
✍️"СИЗГА ПРОБЛЕМА КЕРАКМАСМИ?"

Аммо танасини кўз-кўз қилиш, еган овқат ва кийган либосини мақтаниш, қомати ва юзидаги макияжни барчага кўрсатиш орқали кўпроқ обуначиларнинг эътиборини тортадиган аккаунтлар ҳам бор. Афсуски, улар орасида машҳур артистлар, ўзини блоггер атаган бемаъни йигит-қизлар, ҳеч вақода йўқ бетайинлар кўп. Уларни ҳеч иккиланмай Инста-фоҳишалар деб аташ мумкин. Сабаби, шу қомати ва очиқ либослари, ҳирсга тўлган расмлар ва нафснинг ҳакалак отган дабдабали суратлари билан одам тўплаб, шундан даромад топади. Манфаат қилади. Демак, танаси ва нафси эвазига пул топади.

Қолаверса, соф ва соғлом ҳаётини тарғиб этмайдиган бу аккаунтлар либерализм, ўта эркин шахс қиёфасини яратиб, кўпчиликни адаштирмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил.

Алишер Рўзиохунов

Комментарии