АВФ



Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўзининг эсдаликларида айтади:
  "Мамлакатга раҳбар бўлганимдан кейин баъзи кишиларим билан шаҳар айландим. Овқатланиш учун бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб ўзи хоҳлаган овқатини буюрди. Официантни кутиб турган пайтимизда кўзим бир четда столда ўтирган кишига тушди. У ҳам навбатини кутиб турган эди. Тансоқчиларимдан бирига ҳалиги кишини биз билан бирга овқатланиши учун чақириб келишини айтдим. У киши келди. Мен уни ёнимга ўтиришини айтдим. Овқат келди. Ҳамма овқат ея бошлади. Ҳалиги киши тернинг тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, олган овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
  Ҳамма овқатланиб бўлгач у киши туриб кетди. Шунда тан қўриқчим менга: " У киши касал шекилли. Терлади, қўллари қалтираб овқат ҳам ея олмади", деди. Мен: "Йўқ! Иш сен ўйлагандай эмас. У касал эмас. У мен қамалган қамоқхонанинг қўриқчиси эди. Менга кўпинча азоб беришгандан сўнг чанқаб сув сўрар эдим.  Ҳар сафар шу киши келиб бошимдан бавл қилар эди. У шунинг учун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир", дедим.


Комментарии