КЎРМАГАННИНГ КЎРГАНИ ҚУРСИН
Инглиз жамиятида шифокорлар ва илм кишиларининг обрўси катта ҳисобланади. Улар билан чой ичиб суҳбат қилишни ҳар бир зиёли инглиз хоҳлайди. Инглизларда парий гуруҳлари ҳам бўлган. Улар бошқа гуруҳлар учун очиқ бўлган имкониятни чекловчи дискриминация (ажратиш) қурбонларига айланган. Ўрта асрларда бундай гуруҳлардан бири яхудийлар эди. Уларга баъзи фаолият турлари билан шуғулланиш, давлат амалларини эгаллаш ман қилинар эди.
Бойликка эга бўлиш одатда обрўга боғлиқ. Лекин истиснолар бор. Олийжаноб камбағаллар тоифаси бор. Буюк Британияда аристократ оиласидан чиққан одамлар, бор мол-мулкини йўқотсалар ҳам катта ҳурмат ва обрўга эга бўлиб қолаверадилар. Ва аксинча, "янги бойлар"га анъанавий юқори синф менсимай қарайди.
_______________________
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР:
ҒАЛАТИ ДУНЁ...
_______________________
Тошкентда ҳам шундай обрўли бойларни биламан. Тошкент беклиги давридан бор. Улар мансабга унча интилмайди. Ибодатини қилиб ўзига ўхшаганлар билан "гап", "чойхона" қилиб юради. Улар кузатавергач фарзандларини четда ўқитиб (асосан Европа), ўша ерларда қолдириб ишлатишни афзал билишади. Ёки бизнес билан кифояланади. Тоза бўлмаган мансаблардан узоқ юради. Илмга уриб юборганлари ҳам кўп.
Улар кўрмаганни кўргани қурсин деган шиорга амал қилиб, халқни қийнаб монополияни орқасидан бой бўлганларни суймайди. Четдан олиб келиб териб мана маҳсулот деб сотадиганларни менсимайди, даврасига яқинлаштирмайди. Бундайларни на халқ ёқтиради ва на ўзига ўхшаган бойлар. Улар шунчаки "янги бой"лигича қолади.
Зафарбек Солижонов
Комментарии
Отправить комментарий