Журналистдан қўлингни торт валломат!
Бугун, Фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимовани, Учкўприк туманида уюштирилган ярмаркани ростми ёки кўзбўямачиликми деб билиш учун журналистик суриштирув қилгани борганида, хоким буванинг котиби бўлмиш Шоҳжаҳон Мўйдинов исмли валломат, журналистни қўлларини қайириб, телефонини олиб қўйибди. Кейин журналистлигини айтиб ҳужжатларини кўрсатгач, сиз газета журналисти экансиз-ку нега видеога оласиз дебди. (Каллани, дунёқараш, интеллект ва эрудицияни қара) Шоҳжаҳон, сени аҳолига нисбатан куч ишлатиш ваколатинг борми? Нега онанг тенги аёлга ташланасан?
Шарифа Мадраҳимова Ички ишлар бўлимида 2 соат ушлаб турилган, энг қизиғи уни қўйиб юбориш учун, хокимни буйруғини кутишибди. Бу одам туманни подшосими ёки демократик институтлар механизмига кирувчи ҳокимми?
Яна бугун, Жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб борадиган “Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) ташкилотининг янги рейтинги чиқди. Ўзбекистон яна рейтингда юқорилагани ва ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб, 156-ўринни эгаллаганини гувоҳи бўлдик. Аслида 156 чи ўринмас 100 чи ўринда ҳам бўлишимиз мумкин эди, аммо бу нарсага шу юқоридаги “газета журналисти видеога олиши мумкин эмас“ деб фикрловчи саводсиз жоҳиллар сабабли эриша олмаймиз.
Бу масалага тегишли ташкилотлар эътибор беришларини сўраб қоламиз.

Комментарии
Отправить комментарий