ҚУРТ


   1970 йилда Куба ўз фуқароларини Америкага кўчиб ўтишини ман қилувчи қонун чиқарди. Мақсад Америка разведкасининг Куба фуқароларидан Куба етакчиси Фидель Кастрога қарши фойдаланишининг олдини олиш эди.
  1980 йил Америка Кубани яна ташвишга қўйишни мақсад қилди. Президент Жимми Картер Кубаликлар учун Американинг қучоғи очиқ эканини, уларга маош ва бепул уй-жойлар беришларини айтди.
  Фидель Кастро Гавана портида 600 та кема тайёрлади. 125 минг инсон йиғилди. Кастро: "Ким Америкага кетишни хоҳласа марҳамат, кетаверсин", деди.
  Муҳожирларга жуда кўп жиноятчилар, қамалганлар қўшилди. Улар Америка томон йўлга чиқишди.
   Америка муҳожирларнинг кўплигини кўргач уларнинг истиқболига чиқмади. Улар бир неча ҳафта кишилар ва дунёнинг кўз ўнгида денгизда қолиб кетишди. Ўнлаб қарилар, ёш болалар ва аёллар вафот этишди. Ниҳоят уларни Гуантанамодаги бошпаналарга жойлаштиришди.
  Қизиғи, улар кетгач Кубанинг иқтисоди кўтарила бошлади. Савдо, таълим ва соғликни сақлаш тизими тез суръатлар билан ривожланиб кетди.
  Фидель Кастро улар ҳақида шундай деган эди:
  "Анави қуртлар бизнинг ичимизда жойлашиб олган Америкаликлар эди".
  Картер ўзининг аҳмоқлиги сабаб кўп танқидларга учради. Сайловда мағлубиятга учради. Янги президент Рейган шундай деган эди:
  "Агар муҳожирлар Кубада қолишганда Кастро аниқ синар эди".
  Ибрат:
Ҳар-бир ватаннинг ўз қуртлари бўлади. Улар ватаннинг кулфати ва ҳароб бўлишига сабаб бўлишади. Уларнинг ватандан чиқиб кетиши кишиларга роҳатдир. Ким кетмоқчи бўлса кетсин. Ватан ўз аҳолисигадир! Хоиннинг ватани бўлмайди!


 Akli Mezaour саҳифасидан таржима қилинди.
----------------
  Бу ерда оилам, юртим келажаги деб четда юрганлар эмас, аксинча ватанга тупуриб қўйганлар назарда тутилган.

Абдулқодир Полвонов

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР:
✍️ҒАЛАТИ ДУНЁ...
✍️НАҲОТКИ МЕН ҚАРОҚЧИМАН!


Комментарии