ДУБАЙ
Ура-урачилик ортидан чўккан иқтисодиёт кўплаб ёшларни мухожирликка маҳкум қилди. Шулар қатори камина ҳам 2017 йил Дубай шаҳрига 3 ойлик виза олиб, омадимни синаб кўришга қарор қилдим.
Дубай шаҳридаги ҳолатларни тўлиқ очиб бериш ниятида эмасман. Бир воқеани айтиб бермоқчиман.
Дубай. Август 2017 йил.
Шаҳарнинг Marina bay номли жойида Лас-Вегасга "дам берворадиган" меҳмонхоналар мавжуд экан. Қўлизга CV (бизда резюме дейилади)ни олиб бирма-бир айланиб юрар экансиз. Ҳар битта 5-7 юлдузли Hotel ларда ресепшн (қабулхонаси) бўлади. Унга кирасиз ва резюмеингизни берасиз. Ўзбеклар ва ўртаосиёликлар бошқа миллатлардан юқорироқ турар экан. Чунки, русчани ҳарқалай билади, кўриниши ҳам тузукроқ дейишади-да. Бу ерда сизнинг рақибингиз ҳинд, филиппинлик эмас, айнан ўз миллатдошингиз.
Бирор жойга ишга кирмоқчи бўлсангиз, резюменгиз ўтса, суҳбатга чақиришади. Борганингизда ўша жойда ҳамюртларингиз бўлса, сиз билан қучоқ очиб кўришмайди. Ёвқарашлар бошланади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР:✍️ҚУРТ
✍️НАҲОТКИ МЕН ҚАРОҚЧИМАН!
Мен ҳам айланиб юриб, меҳмонхоналардан бирига кириб резюмеимни ресепшнга бердим. Қайтиб чиқаётганимда ўзбекка ўхшаш мен тенгқур бир йигит чиқаётганини кўрдим. Кўринишдан ўзига тўқ одамга ўхшади. Hotel да дам олаётганлардан экан. Бориб саломлашдим. Ўзбекмисиз? деб сўрасам, қозоқ йигит экан.
Ўша ҳолатда ичимиздан нималар ўтганини ўзимиз биламиз. У ҳам ҳолатдан ҳижолат. Икки қардош миллат икки хил ҳолатда... Бири дам олгани келган, бири эса иш қидириб... Қотиб қолдим. Мендан ҳам кўра, у кўпроқ ҳижолат бўлди, адашмасам. Секин орқамга қараб кетдим. Қозоқ йигит эса бу ҳолатдан худдики ўзини айбдордек ҳис қилгандек жойида туриб қолди.
Мен ўша борганимда қизиқиб ҳар хил иш берувчиларга бориб кўрдим. Бирорта қозоқни кўрмадим. Асосан ўзбек, тожик, 1-2 марта украинларни кўрдим.
Визамнинг муддати тугаши билан уйга қайтдим. Аеропортдан чиқибоқ "Биз буюк юрт фарзандларимиз" деган баннерларга кўзим тушди. Саёҳат таассуротларга бой ўтди.
Баҳодир Аҳмедов

Комментарии
Отправить комментарий