Таиланд қироли Германияда 20 канизак билан бирга ўзини изоляция қилди


Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн Альп тоғларидаги Гармиш-Партенкирхен жойидаги ҳашаматли отелда ўзини изоляция қилди. Бу ҳақда New York Post га таяниб zamin.uz нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Таиланд қироли ўзи билан 20 нафар канизагини олиб кетган.
Bild нашри ёзишича, 67 ёшли Таиланд қироли Grand Hotel Sonnenbichl меҳмонхонасининг барча жойларини ижарага олган.

Германия ҳукуматини умумий изоляцияга қарамасдан қирол мамлакатда дам олиши учун расмий рухсатнома берган. Таъкидланишича, Альп курортларидаги барча меҳмонхоналар ёпилган эди. Бироқ бу отель ёпилмади.

Қирол билан яна 119 нафар хизматчилари келди, бироқ уларда COVID-19 гумони туфайли Таиландга қайтиб кетдилар.
Таиланд ўзида коронавирусга чалинганларнинг сони 1388 нафарни ташкил қилмоқда. Саккиз киши вафот этди.

Бу “ҳарам билан ўзини изоляция қилиш” ҳақидаги янгилик интернетда пайдо бўлгандан кейин мамлакат аҳолиси қиролга нисбатан эътирозли изоҳларни ёғдиришди. Twitter’да “Бизга қирол нима учун керак?” деган хештег пайдо бўлди, унинг остида миллиондан ортиқ изоҳлар пайдо бўлди.

Reddit порталида энг кўп муҳокама қилинган янгилик бўлди, икки кун ичида 76 мингга яқин лайк тўплади.

Комментарии