БУЮК КЎЧИШ



Бу кризиснинг яна бир оқибатларидан бири шундан иборат бўладики, банклар, суғурта, уяли алоқа компаниялари ва умуман йирик компанияларнинг контакт-марказлари, таъминот, тарқатиш, логистика бизнеслари вилоят марказларига, масалан аҳволига чидаса бўладиган инфраструктура мавжуд ва харажатларни минималлаштириш имконияти бор Фарғона, Қарши, Гулистон каби шаҳарларга кўчади. Ниҳоят пул ва бизнесни жалб қилиш борасида минтақалараро рақобат пайдо бўлади. Бунинг учун албатта айрим вилоят ва шаҳар ҳокимлари феълан ўзларини, кулгули қолоқликларини, ҳайвонларга хос очофатликларини ўлдиришлари лозим.

Тошкент ўзининг барча имкониятларни жамлаган ягона марказ мақомидан мосуво бўлишни бошлайди.

Отабек Бакиров

Комментарии