МАДДОХЛИК
Ўзбекистон24 ТВ дан жуда қаттиқ хафа бўлдим, омале. Об-ҳавони айтишдан олдин ҳурматли, мухтарам Президентимиз деган иборани ишлатмай прямой маълумотларга ўтиб кетди. Бу қандай беъдодлик?
Об-ҳаводан олдин, буғдойни қандай суғориш ҳақида 20 секун интервю берган мироб ҳам атага икки марта Ҳурматли Президентимиз деди холос.(Фақат мен буғдойни суғориш билан Президент орасида нима боғлиқлик борлигини тушунмадим) Нимага 2 марта, 5 марта ёки 7 марта эмас. Биз наҳотки Тркманистон, Шимолий Кореядан қолиб кетсак. Ҳар бир хабарда, интервюда яна ва янада кўпроқ ишлатишилар керак. Биз булар Президентни ҳақиқатдан ҳам жуда қаттиқ ҳурмат қилишар экан деб ишонайлик.
Аллал оқибат 2-3 йилдан кейин бу дастурни тайёрлаётганларни ўзигина кўради ҳолос.
Аввалги АХБОРОТ дастури маддоҳлик воситаси сифатида нима учун йўқ қилинидию, янгиси нима учун ташкил қилинди? каби саволларга Ўзбекистонда аниқ жавоб тополмай ўлиб кетсам керак.
Даврон Мамазоитов
Комментарии
Отправить комментарий