ТИЛИМИЗНИ ҚАНЧАЛИК БИЛАМИЗ?!
Ниманинг боласи нима деб аталади?
1. Туянинг боласи “бўталоқ”. Арабларда туя 500дан ортиқ ном (синоним) билан аталади. “Ғалати” деган сўз туядан олинган. Аниқроғи туянинг аъзосидан олинган.2. Кийик ва оҳунинг боласи “қуралай”.
3. Отнинг боласи “қулун”. Яна ёшига қараб “тойчоқ”, “ғўнон”, “дўнон”, “пишти” деб аталиб бораверади. Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туққани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси “қирчанғи” дейилади.
4. Сигирнинг боласи “бузоқ”. Яна бир ёшга тўлгандан кейин – “тана”, урғочиси – “ғунажин”. Эркаги – “буқа”, ахта қилингани – “новвос” ёки “хўкиз”.
5. Эчкининг боласи “улоқ”. Эчкининг эркаги – “така”. Бичилгани “серка”.
6. Қўйнинг боласи “қўзичоқ”. Эркаги – “қўчқор”.
7. Итнинг боласи “кучук”. Итнинг урғочиси – “қанжиқ” дейилади.
8. Эшакнинг боласи “кудунг” ва “хўтик”. Балоғатга етган эркаги – “ханги” дейилади. От ва эшакдан чатиштирилгани “хачир” дейилади. Лекин хачир насл қолдирмайди. Эшакнинг бўйнида қора чизиқли қитиғи бор – “хала” деб номланади. Ўша халага тегиниб эшакни тезлатиш учун ишлатиладиган чўпни “халачўп” дейилади.
9. Мушукнинг боласи “хумпар”. Балоғатга етганлари “мов” дейилади.
10. Товуқнинг боласи “жўжа”. Бир ёшга етгандан кейин туллайди (яъни пат ташлайди) шунинг учун “туллак” дейилади. Панжалари тепасида ортиқча панжа – пих бўлади. Агар қичқирса (хўрозга нисбатан) ва пихи ёрма бўлган бўлса, яъни “пихини ёрган” хўроз балоғатга етган ҳисобланади.
11. Қушнинг боласи “полапон”.
12. Балиқнинг тухуми ва пардадаги боласи “увилдириқ”.
13. Қурбақанинг боласи “итбалиқ”.
14. Чўчқанинг боласи “жиш”. Ёввойиси – “тўнғиз”. Чўчқанинг нари, яъни эркаги – “қобон”, урғочиси – “мегажин” дейилади.
Шукур Жаббор
Комментарии
Отправить комментарий