ЎТГАН КУНЛАР
Бизни қишлоққа ано дераза томонда тургани қатнарди. Мактабга ўшанда қатнардик. Дамасчилар чиққандан кейин улар синди. Номи нима эди билмайман. Ўртадагиси "Лаз". Дадам сахарний больницада ётганида, ўшанда вилоят марказига, шаҳарга кўргани борардик. Одам шунақанги тиқилинч бўларди, лекин мен барбир бахтли эдим, чунки ЛАЗда кетияпманку.
Бир куни, шу денг вилоят марказидан онам билан кеч қолиб охирги рейсга зўрға улгиб туманга қайтдик. Келсак бизни қишлоққа қатнайдигон автобус йўқ. 10-15 та одам кутиб турибти. Охирги рейс кетиб қолган экан.
Кейин улар автобусчиларни каттасига илтимос қилишиб, бошқа автобус қўйишларини сўрашди. У ҳам ҳалги бизни шаҳардан олиб келган, ЛАЗни ҳайдовчисига айтди. У аввалига унамай, кейин 10-15 та одамни манзилига оборгунча жавраб келди.
Бола бўлсам ҳам эслайман, ўшанда бирорта одам тўхта сен ахмоқ нима деяпсан, тўхтат автобусингни тушиб қоламан демаган экан.
Ҳар сафар манополия ҳақида гапиришса шу воқеа эсимга тушади. Орадан баҳор, ёзлар ўтди. Мен эса ҳалиям Ўзбекистондаги кўп манополлар жаврасаям, тўхта мен "тушиб қоламан" деёлмайман.
Ажойиб автобуслар! Бу автобуслар билан боғлиқ кўпчилигимизнинг бир дунё хотираларимиз бор. Нима дедингиз...
Даврон Мамазоитов
Комментарии
Отправить комментарий