Қизиқ, Алламжоновнинг Қалампир.уз сайтига берган интервьюсида айтганларига қарши фикр билдираётган газета ва журналлар бош муҳаррирлари нақадар ночор, қолоқ ва кулгили кўринишаётганини ўзлари ҳам сезишяптимикан?
Қадрият, маънавий ресурс, яна бир нарсалар... Алламжоновни шахсиятигача ўтишиб, бир пайтлар ўзи ҳам мажбурий обуна қилиб, ҳаромдан миллиард топганини гапиришганми-ей...
Сенлардан фарқи — шунақа обуна ёмонлигини, ноқонунийлигини билади, чек қўйиш кераклигини айтади ва тан олади у. Сенлар эса тан олишмайсан ҳеч қачон! "Уники ҳаром миллиард бўлган, меники ҳаром миллион, так-что менинг гуноҳи минг марта камроқ", демоқчи бўлишасан гўё.
Нечоғлиқ маънавият, қадрият, бежирим сўзлару сабабларга бурканмасин, газеталар шу пайтгача фақат пропаганда воситаси бўлиб келгани, мақолалар мингта цензура ғалвиридан ўтиши, одамларни кўзини бўяб келгани, уларнинг оғирини енгил қилиб бера олмагани — уларга минбар бўла олмагани, ва энди одамларни алдаб бўлмаслиги учун ҳам тараққиёт йўлининг обочинасига чиқиб қолди.
Хорижда миллионлаб нусхада газета чиқишда давом этаяптику, демоқчи бўлишади. Ўзларини ўшаларга менгзайди, биз ҳам шундай бўлишимиз керак лекин бизда мана шундай раҳбарлар бор ва одамларимиз ношукур, демоқчи бўлишади. Лекин билишмайдики, ўша миллионлаб нусхада чоп этиладиган газетани ҳеч ким обуна қилишга мажбурламайди, ўзимиздаги "Даракчи", "Бекажон" сингари ҳамма ўзи харид қилади. Нега унақа?
Маънавий ресурс ташийдиган қадриятимиз деб даъво қилинадиган матоҳ одамларнинг уйининг тўрида туриши керак телевизордек, ёки қўлидан тушмаслиги керак телефон ё гаджетдек! Бироқ асло ҳожатхонада ётмаслиги ёки мева-чева ўрилмаслиги керак! Тўғрими?
Бўлди энди, тан олиб, бошқача йўлини кўриш керак. Юрмайдиган тракторга чиқиб олиб, инжиқлик қиладиган Эшматга ўхшайвермасдан... Тўғри гап мана шунақа аччиқ бўлади. Ҳақиқатни ёзишга, одамларнинг юзига кўзгу тутишга даъво қилаётган журналист ўзи ҳам аввало ҳақиқатни тан олиши лозим.
Шуҳрат Шокиржонов

Комментарии
Отправить комментарий